Кириш Регистрация

Моуриньюнинг «Реал»га расман қайтиш вақти маълум бўлди

Баҳо:
+-1 | -

Жозе Моуринью Мадриднинг «Реал» клубига қайтмоқда. Португалиялик мутахассис фаолиятида иккинчи бор «қаймоқранглилар» бош мураббийига айланади. Бу ҳақда Флорентино Перес президентлик сайловларидаги ғалабасидан сўнг маълум қилди.

Журналист Хосе Луис Санчеснинг берган маълумотларига кўра, клуб «The Special One» тайинланганини бугун, яъни душанба куниёқ расман эълон қилади. Мураббийнинг тақдимот маросими эса, катта эҳтимол билан, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Моуринью ўзининг дастлабки ташрифи даврида «Реал»ни уч йил давомида — 2010 йилдан 2013 йилгача бошқарган эди. Ушбу мутахассис қўл остида жамоа бир мартадан Ла Лига, Испания Кубоги ва мамлакат Суперкубогида зафар қучган, шунингдек, уч бор Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб борган.

Киритилди: 09:49, 08.06.2026.
Ўқилди: 1727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик