Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтди. Овоз бериш натижаларига кўра, Флорентино Перес Энрике Рикельмени ишончли тарзда ортда қолдирди ва шундан сўнг ўзининг улкан мақсадлари акс этган баёнотини берди.
«Энди биз Чемпионлар лигасидаги 16-ғалабамиз сари интиламиз. Мен бу ерда "Реал"ни ҳимоя қилиш учун турибман. Биз битта оиламиз. Биз сайловда барча столларда, барча ёш тоифаларида ғолиб чиқдик. Бу ажойиб натижа», — дея «қироллик» клуби раҳбарининг сўзларини келтирмоқда «Madrid Universal».
Янги мавсумда «қаймоқранглилар» мураббийи Жозе Моуринью бўлади — у Мадриддан кетганидан 13 йил ўтиб яна ортга қайтмоқда. Маълумот учун, «Реал»нинг Чемпионлар лигасидаги ҳозирча сўнгги ғалабаси 2024 йилга тўғри келади.













