«Брайтон» клуби марказий ҳимоячиси Ян-Паул ван Хекке «Тоттенхэм» аъзосига айланиши мумкин. Аввалроқ 26 ёшли нидерландиялик футболчи Лондон клубига ўтишга розилик бергани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
«Tottenham Transfer News» нашрининг таъкидлашича, «шпорлар» ван Хеккенинг трансфери бўйича «чайкалар»га тахминан 52 миллион евролик таклиф тайёрламоқда. Бундан ташқари, пойтахт жамоаси бонуслар сифатида яна деярли 6 миллион евро тўлашни режалаштирган.
Агар манбага ишонадиган бўлсак, келишув якуний босқичда турибди. Футболчининг ўзи Жаҳон чемпионати бошланишига қадар барча масалаларни ҳал қилиб олишни истамоқда.
Ортда қолган клуб мавсумида ван Хекке барча турнирлар доирасида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифига айланди.













