Кириш Регистрация

Моуринью «Реал»даги сайловлар сабабли икки ҳафта вақт йўқотганини таъкидлади

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуринью тез орада «Бенфика»ни тарк этиб, расман Мадриднинг «Реал» клуби бошқарувини қўлга олади. «Қаймоқранглилар»нинг португалиялик мутахассис билан келишувга эришгани ҳақидаги хабарлар май ойидаёқ пайдо бўлган эди, бироқ клуб раҳбари Флорентино Перес 7 июнь куни президентлик сайловларини ўтказишга қарор қилди.

«Diario AS» нашрининг хабар беришича, Моуринью ушбу жараён туфайли ўзининг қимматли вақтини — аллақачон иш бошлаши мумкин бўлган қарийб икки ҳафтани бой бердим деб ҳисобламоқда. Эндиликда сайловлар якунланиб, Перес қайта сайланганидан сўнг, «The Special One» тезроқ ўз вазифасига киришишни хоҳламоқда.

Жозе Моуринью Мадриддан кетганидан 13 йил ўтиб яна «Реал»га қайтмоқда. У 2025/26 йилги мавсум тугаши билан лавозимини тарк этган Альваро Арбелоанинг ўрнини эгаллайди.

Киритилди: 11:44, 08.06.2026.
Ўқилди: 639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик