Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир»

Баҳо:
+ | -

Португалиялик таниқли агент Паулу Барбозанинг ҳисоблашича, «Ан-Наср» клубининг 41 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Португалия терма жамоасига фойда келтирмайди. Экспертнинг фикрига кўра, миллий жамоанинг ўйини фақатгина юлдузли форвард атрофига қурилади ва бу ҳолат жамоанинг тактик имкониятларини чеклаб қўяди.

«Криштианусиз Португалия ҳужумда ранг-барангроқ ўйин кўрсатади, у билан эса қарорлар қабул қилиш доираси тораяди. Шу сабабли, Роналду ҳозирги вақтда жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғи, деб ҳисоблайман», — дейди эксперт.

Португалияликлар мундиалдаги юришларини 17 июнга белгиланган ДР Конго терма жамоасига қарши ўйин билан бошлашади. Гуруҳ босқичининг қолган икки учрашувида Роналду жамоаси Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари билан куч синашади.

Киритилди: 20:55, 08.06.2026.
Ўқилди: 7595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик