Яқинда ОАВда «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген «Аякс»нинг трансфер мақсадига айлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Бироқ германиялик посбоннинг Нидерландия клубига ўтиши футболчининг молиявий талаблари туфайли амалга ошиши амримаҳол. Бу ҳақда «Marca» нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, тер Штеген йилига камида 15 миллион евро маош олмоқчи. «Аякс» раҳбарияти эса клубнинг бундай талабни қондира олишига шубҳа қилмоқда.
34 ёшли дарвозабон якунланган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида «Жирона» шарафини ҳимоя қилиб ўтказди. Германиялик посбон ўтган мавсумда бор-йўғи учта ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқди. Тер Штегеннинг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси шу йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.













