Кириш Регистрация

Либерали «Ювентус»нинг трансфер нишонига айланди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» клуби ярим ҳимоячи Маттиа Либералига қизиқиш билдирмоқда. «Sempre Milan» порталининг қайд этишича, аввалроқ футболчининг ривожланишини «Парма» ва «Сассуоло» клублари ҳам кузатиб бораётган эди.

19 ёшли Либерали мавсумнинг иккинчи ярмини «Катандзаро» таркибида жуда ёрқин ўтказди. Жамоа А Серияга чиқиш учун кечган плей-офф баҳсларида имкониятни бой бериб, кучлилар дивизионига йўлланма олишга бир қадам қолганда тўхтади. Хавбек мавсум давомида ўтказилган 30 та ўйинда 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Бундан аввал ярим ҳимоячи «Милан» тизимида тўп сурган ва Италия терма жамоаси сафида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Европа чемпиони бўлган эди. Либерали А Сериядаги дебютини 2024 йил 15 декабрда «Женоа»га қарши ўйинда нишонлаган. Ўтган ёзда томонлар янги шартнома бўйича келиша олишмаганидан сўнг, у «Милан»ни тарк этди ва «Катандзаро» билан 2029 йилгача мўлжалланган битим имзолади.

Шартномага кўра, «Милан» футболчининг кейинги сотувидан тушадиган сумманинг 50 фоизини қўлга киритади, шунингдек, Либералини трансфер баҳосининг тахминан ярмига қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга. яқин ҳафталарда Либерали 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатида иштирок этади ва у ерда гранд клублар эътиборини тортиб, элита футболига қайтиш имкониятларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.

Киритилди: 18:12, 09.06.2026.
Ўқилди: 241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик