Кириш Регистрация

«Аталанта» ўз ҳимоячиси учун «Интер»дан 50 миллион евро талаб қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Италия чемпиони «Интер» янги мавсум арафасида трансфер бозоридаги ишларини давом эттирмоқда. «Sky Sport Italia» нашрининг хабар беришича, Милан клуби ҳимоячи Марко Палестра борасида «Аталанта» билан олиб борилаётган музокараларни вақтинча тўхтатиб қўйди.

«Нерадзуррилар» футболчи учун 40 миллион евро ва бонуслар сифатида яна 5 миллион евро таклиф қилди, бироқ Бергамо клуби кафолатланган тўлов сифатида нақд 50 миллион евро талаб қилмоқда. «Интер» раҳбарияти ўзлари таклиф қилган суммани адолатли деб ҳисобламоқда, шу сабабли музокаралар ҳозирча боши берк кўчага кириб қолди.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда миланликлар 87 очко жамғарган ҳолда А Серияда биринчи ўринни эгаллашган эди. «Аталанта» эса 59 очко билан турнир жадвалининг еттинчи поғонасидан жой олган.

Киритилди: 18:26, 09.06.2026.
Ўқилди: 383 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик