Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Муроджон Аҳмадалиев собиқ жаҳон чемпионига қарши жанг қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби ярим енгил вазн тоифасида WBA йўналишининг собиқ чемпиони, буюк британиялик Ник Болл бўлиши мумкин.

Манбага кўра, айни пайтда томонлар ўртасида мазкур жанг юзасидан музокаралар олиб борилмоқда. Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Ҳирн ҳам бу борада дастлабки мулоқотлар бошланганини тасдиқлаган.

Ҳозирча ушбу тўқнашув расман тасдиқланмаган. Шу сабабли жангнинг қачон ва қаерда ўтказилиши ҳамда бошқа тафсилотлари очиқланмаган.

Маълумот ўрнида, иккинчи энг енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланган Муроджон Аҳмадалиев профессионал фаолияти давомида 15 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. 29 ёшли Ник Болл ҳисобида эса 23 та ғалаба, биттадан мағлубият ва дуранг бор. У ўзининг сўнгги жангида Брендон Фигероага имкониятни бой бериб, WBA камаридан айрилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев сўнгги бор Тошкентдаги “Humo Arena” мажмуасида рингга кўтарилган эди. Аҳмадалиев Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ҳамда Лифт Промотион компанияси ҳамкорлигида ўтказилган бокс оқшомида венесуэлалик Эгли Москедани 4-раундда техник нокаутга учратиб, муддатидан аввал ғалаба қозонган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:16, 09.06.2026.
Ўқилди: 576 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик