Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Реал»га АПЛдан уч нафар португалиялик футболчи таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

Машҳур агент Жорже Мендеш Англия Премьер-лигасида тўп тепадиган ўз мижозларидан уч нафарини Мадриднинг «Реал» клубига жойлаштирмоқчи. Гап «Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Рубен Диаш ва ўнг қанот ҳимоячиси Матеус Нунес, шунингдек, «Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандеш ҳақида бормоқда.

El Chiringuito TV хабарига кўра, Мендеш ушбу уч нафар португалиялик футболчининг хизматларини «қироллик клуби»га таклиф қилган.

Transfermarkt порталида 29 ёшли Диашнинг трансфер баҳоси 55 миллион еврони ташкил этади. Ўша сайт мутахассислари томонидан 27 ёшли Нунес ва 21 ёшли Фернандешнинг баҳоси 50 миллион еврога баҳоланган.

Яқин вақт ичида Жозе Моуриньо расман «Реал» бош мураббийига айланиши кутилмоқда.

Киритилди: 06:14, 10.06.2026.
Ўқилди: 998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик