Ўз фаолиятидаги иккинчи Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган босниялик ҳужумчи Эдин Жеко гуруҳдаги кучлар нисбати ҳақида гапирди. У Швейцария терма жамоасини гуруҳ фаворити деб ҳисобламоқда.
«Бизни жиддий жамоа сифатида кўришмаганди. Плей-офф ўйинлари пайтида бошқа нарсалар — Италия терма жамоаси, кичик стадион ҳақида гапиришди, биз эса ўз салоҳиятимизни кўрсата олдик. Гуруҳга келсак, Швейцария терма жамоаси яққол фаворит ҳисобланади», — дея тажрибали ҳужумчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда derbyderbyderby.it нашри.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида боснияликлар Швейцариядан ташқари Қатар ва Канада терма жамоаларига қарши ҳам майдонга тушишади.













