Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Влахович Англия клубига ўтиш ҳақида жиддий ўйлаб қолди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус»нинг собиқ ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. 26 ёшли футболчига «Ньюкасл» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, сербиялик форвард «Ньюкасл» раҳбарияти билан ўтказилган сўнгги музокаралардан сўнг, ушбу жамоа сафига ўтиш имкониятини жиддий тарзда кўриб чиқмоқда. «Ньюкасл» эса курашга бошқа даъвогарлар қўшилгунига қадар ушбу трансферни тезроқ якунлашга умид қилмоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, Душан Влахович ҳозирги вақтда эркин агент мақомида турибди. У «Ювентус» билан шу ойда якунига етадиган шартномасини узайтирмади. Футболчи Турин клуби шарафини 2022 йилнинг бошидан буён ҳимоя қилиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Ньюкасл» Англия чемпионатининг якунланган мавсумини 12-ўринда якунлаган.

Киритилди: 07:28, 10.06.2026.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик