Босния ва Герцеговина терма жамоаси ҳимоячиси Тарик Мухаремович фаолиятини Англиянинг «Борнмут» клубида давом эттириши мумкин. АПЛ вакили 23 ёшли футболчи учун 35 миллион евро таклиф қилишга тайёр, деб хабар бермоқда sportsport.ba нашри.
Қайд этилишича, «Сассуоло» бундай таклифни кўриб чиқишга рози, бироқ клуб раҳбарияти трансфер суммасини янада ошириш мақсадида бошқа жамоалар томонидан бўладиган қизиқишларни ҳам кутишни афзал кўрмоқда.
Бундан ташқари, футболчининг кейинги сотувидан тушадиган маблағнинг бир қисмига эгалик қилувчи «Ювентус» билан келишув ҳам муҳим омил бўлиб турибди. Турин клуби трансфер суммасининг қарийб ярмини қўлга киритади, шу сабабли «Сассуоло» келишувни иложи борича максимал даражада фойдали шартларда амалга оширишдан манфаатдор.
Агар ушбу трансфер амалга ошса, у «Борнмут» тарихидаги энг қиммат харидлардан бирига айланиши мумкин.













