Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Дешам: «Аҳмоқ бўлсам керак»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Килиан Мбаппе учун энг мақбул позиция ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Кенг тарқалган фикрларга кўра, «Реал»нинг юлдуз ҳужумчиси ҳужум марказида ўйнаганда ўз имкониятларини тўлиқ намойиш эта олмайди. «Учранглилар» устози бу мавзуга пичинг билан ёндашди.

«Аҳмоқ бўлсам керак. Қолаверса, сўнгги уч йил ичида уни клуб даражасида марказий ҳужумчи позициясида ўйнатган мураббийлар ҳам аҳмоқ бўлишса керак. У «ПСЖ»даги сўнгги йилида ҳам, «Реал»даги иккала мавсумида ҳам айнан ўша ерда тўп тепди», — дея Дешамнинг сўзларини келтирмоқда Madrid Zone нашри.

Эслатиб ўтамиз, 16 июнь куни французлар Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи тури доирасида Сенегал терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

Киритилди: 15:15, 10.06.2026.
Ўқилди: 531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик