Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Европанинг учта клуби «Реал» ҳужумчисини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби форварди Гонсало Гарсия ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда El Debate нашри журналистлари хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, бир йўла бир нечта клуб ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Гап «Боруссия», «Реал Сосьедад» ва «Комо» жамоалари ҳақида бормоқда. Эҳтимолий трансфер суммаси тахминан 30 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Испания чемпионатининг якунланган мавсумида Гарсия «қироллик клуби» сафида 30 та учрашувда майдонга тушди. Гонсало ўз ҳисобига 6 та гол ва 1 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 22 ёшли футболчининг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Киритилди: 15:18, 10.06.2026.
Ўқилди: 466 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик