Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Компани «Бавария»нинг потенциал янги аъзоси билан боғланди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани жамоанинг эҳтимолий янги аъзоси Натаниэль Браун билан суҳбат ўтказиб улгурди. Белгиялик мутахассис «Бавария»га янги чап қанот ҳимоячиси зарур деб ҳисобламоқда, чунки Альфонсо Дэвис жароҳатлар туфайли тез-тез сафдан чиқиб турибди. Айни шу позиция учун Браун асосий нишон сифатида белгиланган.

Bayern & Germany нашрининг хабар беришича, мавсум якунланганидан кўп ўтмай, Компани «Айнтрахт» футболчиси билан боғланган ва унга ўз режалари ҳақида гапириб берган.

Кўринишидан, бош мураббий Браунни кўндиришга муваффақ бўлган. 22 ёшли Германия терма жамоаси аъзоси Лондоннинг «Арсенал» ва Мадриднинг «Реал» клублари томонидан бўлаётган қизиқишларга қарамай, «Бавария»га ўтишни истамоқда.

Франкфуртликлар юлдузининг Transfermarkt порталидаги баҳоси 40 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15:31, 10.06.2026.
Ўқилди: 508 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик