Марказий ярим ҳимоячи Ив Биссума "Тоттенхэм"ни тарк этди. Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати расмий сайтида хабар берди.
Мали терма жамоаси ҳимоячиси меҳнат шартномаси муддати тугаши муносабати билан Англия жамоасини тарк этмоқда. Энди футболчи эркин агент мақомида.
Аввалроқ, "шпорлар" ярим ҳимоячи билан шартномани узайтириш бўйича келиша олмагани хабар қилинганди. Биссума маошни оширишни талаб қилди - бу клуб раҳбариятини қониқтирмади.
29 ёшли ярим ҳимоячи 2022 йилдан буён "Тоттенхэм" сафида ўйнамоқда. Унинг ҳисобида барча мусобақаларда жами 111 та ўйин бўлиб, унда футболчи иккита гол урган.













