Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Кукурелья “Барселона” ёки “Атлетико”га ўтиши ҳақида: “Кейинги савол”

Баҳо:
+ | -

“Челси” ва Испания терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья “Барселона” ёки Мадриднинг “Атлетико” клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Ла Лиганинг ушбу икки гранди 27 ёшли футболчи учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда, шунингдек, унга “Манчестер Сити” томонидан ҳам қизиқиш борлиги айтилган эди.

“Мен ҳозирги жойимда бахтлиман. Ҳатто атрофимдагиларга ҳам ҳеч нарсани билишни истамаслигимни айтдим, чунки ҳозир шунчаки Жаҳон чемпионатидан завқ олмоқчиман. “Барселона” ёки “Атлетико”ми? Кейинги савол”, — деди испаниялик футболчи El Partidazo de COPE билан суҳбатда.

Марк Кукурельянинг “Челси” билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган, унинг Transfermarkt порталидаги трансфер баҳоси эса 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 07:25, 12.06.2026.
Ўқилди: 1207 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик