“Манчестер Сити” ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд Жаҳон чемпионатида жамоадоши Райан Шеркига қарши бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди. Норвегияликлар гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида 26 июнь куни французларга қарши майдонга тушишади.
“Шерки иккимиз бу мавзуда тинмай ҳазиллашамиз. Кийиниш хонамизда ҳатто “Холанд Шеркига қарши” услубидаги суратлар ҳам осилиб турибди. Мен ҳали ҳеч қачон унга қарши ўйнамаганман — фақат бир жамоада тўп тепганмиз. Машғулотларда ва ўйинлар пайтида жуда кўп ҳазил қиламиз, шунинг учун қизиқ бўлади”, — дея Холанднинг сўзларини келтиради “шаҳарликлар” матбуот хизмати.
Ушбу гуруҳда Ироқ ва Сенегал терма жамоалари ҳам иштирок этади. Эслатиб ўтамиз, Норвегия 1998 йилдан буён илк бор мундиалга йўлланма олди.













