Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

“Барселона” Ферран Торреснинг келажаги борасида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” ва Ферран Торрес шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб боришади. 26 ёшли ҳужумчининг амалдаги меҳнат битими тугашига атиги бир йил қолди ва “кўк-анорранглилар” раҳбарияти футболчи билан янги келишув тузиш устида иш бошлашга қарор қилди, деб хабар беради журналист Рохер Торельо.

Катта эҳтимол билан, испаниялик футболчига шартномани яна уч ёки тўрт йилга узайтириш таклиф қилинади.

Ферран Торрес якунланган мавсумда Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчи 2022 йилнинг бошидан буён Каталония гранди шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, бунгача эса “Манчестер Сити” ва “Валенсия” клубларида тўп тепган.

Киритилди: 08:06, 12.06.2026.
Ўқилди: 607 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик