Англиянинг “Арсенал” клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Микель Мерино 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан миллий терма жамоанинг ҳолати ҳақидаги саволга жавоб берди. Испанияликлар "Н" гуруҳида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.
– Турнир олдидан Испания терма жамоасининг ҳолатини қандай баҳолайсиз?
– Биз жуда яхши тайёргарлик кўрганмиз. Таркибимизда ёшлик, куч-қувват ва совринлар ютишга бўлган кучли иштиёқ уйғунлашган. Бундан ташқари, биз Европа чемпионларимиз, унгача эса Миллатлар лигасида ғолиб чиққанмиз. Шунингдек, жамоага ёшлар терма жамоасида биз билан бирга бўлган ва мураббийлар штаби жуда яхши биладиган ёш футболчиларни ҳам жалб этдик. Ушбу омилларнинг ўзаро уйғунлиги муваффақият калитидир.
Энг муҳими эса — бизнинг кундалик тартибимиз, барча футболчилар ўртасидаги мулоқот, бир-биримиз билан қанчалик яхши чиқишишимиз ва кийиниш хонасида ярата олганимиз оилавий муҳитдир. Буларнинг барчаси муваффақият учун ажойиб рецепт ҳисобланади, бироқ барибир катта босим остида майдонга тушганингда майда деталлар ҳам сенинг фойдангга ишлаши керак бўлади. Шунга қарамай, биз бу чақирувга тайёрмиз, — дея Меринонинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.













