«Бавария» сафида тез орада янги чап қанот ҳимоячиси пайдо бўлиши мумкин — клуб «Айнтрахт»дан Натаниэль Браунни трансфер қилишга яқин турибди. Германия терма жамоаси латералининг келиши Алфонсо Дэвиснинг келажагига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши мумкин. Журналистлар Флориан Плеттенберг ва Филипп Хинценинг хабар беришича, агар ушбу битим амалга ошса, канадалик футболчи Мюнхенда бошқа «даҳлсиз» деб ҳисобланмайди.
«Бавария» Дэвисни кетишга мажбур қилмоқчи эмас, бироқ у бўйича трансфер таклифлари тушса, уларни кўриб чиқишга тайёр. Футболчининг яқин келажакда сотиб юборилиши ҳам истисно этилмаяпти.
Алфонсо Дэвиснинг амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. 25 ёшли футболчининг трансфер баҳоси Transfermarkt портали томонидан 40 миллион еврога баҳоланмоқда.













