Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Онана «Манчестер Юнайтед»дан кетишга яқин

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Андре Онана фаолиятини доимий асосда «Трабзонспор»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Туркия клуби президенти Эртугрул Доганга таянган ҳолда talkSPORT нашри хабар бермоқда.

Камерунлик голкипер 2025/26 йилги мавсумни «Трабзонспор»да ижара асосида ўтказди ва жамоасининг Туркия чемпионатида учинчи ўринни эгаллашига ҳамда мамлакат Кубогида зафар қучишига ёрдам берди. Доганнинг сўзларига кўра, клуб футболчи билан шахсий шартнома шартларини аллақачон келишиб олган.

«Андре Онана жамоада қолади деб ўйлайман. Биз унинг молиявий талабларини бажардик. Мухлислар уни яхши кўришади, у ажойиб инсон, шунинг учун бирор бир муаммо юзага келади деб ҳисобламайман. Менимча, бошқа ҳеч қайси клуб унга бу даражада қизиқиш билдирмайди, шу сабабли у биз билан қолади деган фикрдаман», — деди «Трабзонспор» президенти.

Қайд этилишича, клублар ўртасида ҳали тўлиқ келишувга эришилмаган, бироқ «Манчестер Юнайтед» шу ёзда дарвозабонни сотиб юбориш вариантларини кўриб чиқишга тайёр.

Онана Англия клубига 2023 йилда «Интер»дан кўчиб ўтган эди. У «Манчестер Юнайтед» сафида барча турнирларда 102 та ўйинда майдонга тушиб, 150 та гол ўтказиб юборди ва 24 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 16:42, 12.06.2026.
Ўқилди: 961 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик