Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«Манчестер Сити» Рейндерс бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби нидерландиялик яримҳимоячи Тижани Рейндерс борасидаги таклифларни тинглашга тайёр. Бу ҳақда италиялик таниқли инсайдер Маттео Моретто хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, 27 ёшли футболчи «шаҳарликлар» бош мураббийининг асосий режаларидан ўрин олмаган. Шу сабабли клуб раҳбарияти муносиб таклиф тушган тақдирда унинг кетишига тўсқинлик қилмоқчи эмас.

Қайд этилишича, нидерландиялик хавбекка Мадриднинг «Атлетико» клуби жиддий қизиқиш билдирган. Бироқ ҳозирча Рейндерснинг ўзи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришни афзал кўрмоқда.

Якунланган мавсумда футболчи «Манчестер Сити» сафида барча турнирларда жами 47 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 8 та голли узатма ёздириб қўйган.

Маълумот учун, Рейндерснинг «Сити» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Нуфузли Transfermarkt портали футболчининг айни пайтдаги трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 18:04, 12.06.2026.
Ўқилди: 914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик