Франциянинг «Осер» клуби Уилл Стиллнинг асосий жамоа бош мураббийи лавозимига тайинланганини расман эълон қилди.
33 ёшли британиялик мутахассис клуб билан «2+1» кўринишида (яна бир йилга узайтириш имконияти билан икки мавсумлик) шартнома имзолади. У ёзги тайёргарлик бошланишидан аввал жамоа билан ишга киришади.
Стилл ўзининг мураббийлик фаолияти давомида Бельгияда турли лавозимларда ишлаган. Кейинчалик Франциянинг «Реймс» клубида ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият юритди ва кўп ўтмай бош мураббий этиб тайинланди. Ўшанда у 30 ёшида Европанинг топ-5 чемпионатлари тарихидаги энг ёш бош мураббийга айланган эди.
«Реймс»да Уилл Стилл юқори прессинг ва ҳужумкор футболга асосланган агрессив ўйин услуби билан танилди. Унинг қўл остида жамоа мағлубиятсиз 19 та ўйиндан иборат серия қайд этди, шунингдек, турли мавсумларда Франция чемпионатида 9 ва 11-ўринларни эгаллади. Кейинчалик у «Ланс»да барқарор натижалар кўрсатди, ундан сўнг эса фаолиятини Англиянинг «Саутҳэмптон» клубида давом эттирди.
Маълумот учун, якунланган мавсумда «Осер» клуби Франция чемпионати турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаган.













