Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Барселона» «Реал» президенти Пересни туҳмат бўйича судга бериш билан таҳдид қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби ўз расмий сайтида баёнот эълон қилиб, Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Пересга нисбатан туҳмат бўйича даъво киритиш ниятида эканини маълум қилди. Агар Перес аввалроқ каталонияликлар ҳақида билдирган фикрларидан воз кечмаса, клуб ҳуқуқий чора кўришини таъкидлади.

«"Барселона" шуни маълум қиладики, бугун Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Пересга нисбатан Испания Жиноят кодексининг 205-моддасига мувофиқ туҳмат айби билан жиноий шикоят беришдан олдин мажбурий яраштириш тартибида мурожаат қилинди. Бу қарор Переснинг 12 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳамда кейинги куни оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида айтган баёнотлари билан боғлиқ.

Ушбу даъвонинг мақсади жаноб Пересни клуб имижи ва обрўсига путур етказувчи, туҳмат ва ҳақорат хусусиятига эга бўлган ҳамда ҳақиқатга тўғри келмайдиган айрим баёнотларини рад этишга ундашдан иборат.

Агар мазкур талаб тегишли тарзда кўриб чиқилмаса, "Барселона" ФК тегишли жиноий шикоят билан мурожаат қилади», — дейилади каталонияликлар баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, журналистлар билан мулоқот чоғида Флорентино Перес «Барселона» ва Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Негрейра ўртасидаги ҳамкорликда коррупция аломатлари мавжудлигини таъкидлаган эди. Шунингдек, у мазкур ишга оид ҳужжатлар УЕФАга ҳам тақдим этилганини маълум қилган.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:10, 12.06.2026.
Ўқилди: 613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик