Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Жаҳон чемпионати очилиш ўйинининг телеаудиторияси «Супербоул»дан 10 баравар ошиб кетди

Баҳо:
+ | -

Мексика ва ЖАР терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 очилиш учрашувини «Супербоул»га (Америка футболи лигаси финали) қараганда 10 баравар кўп телекўрувчи томоша қилди. 365scores нашрининг хабар беришича, мундиалнинг илк баҳси телеаудиторияси 1,2 миллиард инсонни ташкил этган бўлса, «Супербоул»даги воқеалар ривожини 125 миллион томошабин кузатган.

Учрашув мексикаликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мазкур баҳс ҳар икки жамоа таркибида қайд этилган жами учта қизил карточка (майдондан четлатиш) билан ҳам ёдда қолди.

«А» гуруҳининг иккинчи ўйинида Жанубий Корея Чехия терма жамоасини мағлуб этди (2:1).

Иккинчи турда гуруҳда пешқадамлик қилаётган Мексика ва Жанубий Корея терма жамоалари ўзаро тўқнашадилар. Чехия ва ЖАР ўртасидаги баҳсда эса мундиалнинг илк омадсизи (гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотган жамоа) аниқланиши мумкин.

Киритилди: 02:07, 13.06.2026.
Ўқилди: 549 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик