Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Дьёкереш Швеция терма жамоасига сотиб олмоқчи бўлган “Арсенал”нинг бир нафар футболчиси номини айтди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Виктор Дьёкереш клубдошларидан ким билан бирга Швеция терма жамоаси сафида тўп тепишни исташини маълум қилди. Грэм Поттер жамоаси мундиалда Тунис, Нидерландия ва Япония билан бир гуруҳдан жой олган.

“Мен Рикардо Калафьорини танлаган бўлардим, чунки у Италия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига йўлланма ололмади. Ушбу турнирда иштирок эта олиши учун уни бизнинг жамоамизга таклиф қилган бўлардим”, — дея инглиз ОАВлари Дьёкерешнинг интервьюсидан сўзларни келтирмоқда.

Гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Швеция ва Тунис терма жамоалари ўртасидаги баҳс 15 июнь куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Италия плей-офф финалида Босния ва Герцеговина терма жамоасига имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 дан қуруқ қолган эди.

Киритилди: 06:26, 13.06.2026.
Ўқилди: 905 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик