Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Қатар устози Испаниянинг Жаҳон чемпионатидаги имкониятлари ҳақидаги саволдан қочди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг бош фаворитларидан бири ҳисобланади, бироқ ҳозирча кубокни ким қўлга киритиши ҳақида гапириш эрта. Қатар терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетегининг фикрича, якуний имкониятларни фақат плей-офф ўйинлари кўрсатиб беради.

“Фаворитлар барчамиз тахмин қилаётган ўша жамоалар бўлади. Испания ҳам, шубҳасиз, уларнинг қаторида бор”, — дея мутахассиснинг сўзларини AS нашри келтиради.

Маълумот учун, Opta суперкомпьютери ҳам ушбу мундиалда испанияликларнинг ғалаба қозониш имкониятини энг юқори деб баҳолаган эди. Гуруҳ босқичи доирасида Испания терма жамоаси Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай вакилларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 07:29, 13.06.2026.
Ўқилди: 802 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик