Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Кристиан Пулишич ЖЧ-2026 даги дастлабки ўйинда жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич жаҳон чемпионати биринчи тури доирасидаги Парагвайга қарши ўйиннинг биринчи бўлимида голли узатмани амалга оширди, аммо ҳисоб 3:0 бўлиб турганда танаффусда захирага олинди.

Бош мураббий Маурисио Почеттино ўйиндан сўнг шундай деди: «У болдир мушагига оғриқли зарба олди, биринчи бўлим охирида спазмни ҳис қилди. Биз умуман таваккал қилишни истамадик, унга юриш қийин эди. Аммо умид қиламанки, бу унчалик жиддий эмас ва у кейинги ўйинга тайёр бўлади».

Пулишичнинг ўзи эса ўйиндан кейин: «Ҳечқиси йўқ, бу шунчаки эҳтиёт чораси», – деди. Унинг сўзларини журналист Бен Жейкобс келтирган.

АҚШ терма жамоаси Парагвайни 4:1 ҳисобида мағлуб этди, жамоа кейинги ўйинини 19 июн куни Австралияга қарши ўтказади.

Киритилди: 09:11, 13.06.2026.
Ўқилди: 543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик