Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан катта масъулиятни ҳис қилмоқда.
«Бу янги, лекин шубҳасиз, ўзига хос тажриба. Футбол мамлакати, дунёдаги энг совриндор миллий терма жамоани бошқариш — бу катта масъулият ва шараф. Яна бир бор таъкидлайман: масъулият ва шараф.
Мен бу дамлардан қувонч ва бахт билан завқланишни истайман, чунки бу фаолиятимдаги жуда ажойиб палладир», — деди Анчелотти.
Бразилия Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини 14 июнга ўтар кечаси Марокашга қарши ўтказади.













