Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Нико Ковач «Бавария»ни Жейми Байно-Гиттенсни сотиб олмасликка кўндирган. Мюнхен гранди ўтган йили ёзда «Атлетик» Бильбао футболчиси Нико Уильямс бўйича олиб борилган музокаралар муваффақиятсиз якунлангач, инглиз футболчисини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиққанди.
Bild хабарига кўра, бавариялик вакиллар Байно-Гиттенс ҳақида холис фикр олиш учун Ковачга мурожаат қилишган ва мураббий ўйинчининг профессионаллик даражаси етишмаслигини танқид қилиб, уларни трансфердан воз кечишга ишонтирган.
Кейинчалик «Бавария» «Ливерпуль»дан сотиб олинган ва Германияда муваффақиятга эришган Луис Диас номзодига ўтди. Жейми Байно-Гиттенс тез орада 56 миллион евро эвазига «Челси»га ўтди, аммо Англияга қайтганидан кейинги дебют мавсумида у кутилган натижани кўрсата олмади.













