Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада - Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция

Мбаппе: «Дембеле билан муносабатларимиз бироз ўзгарганида ёмон бўлмасди»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Усмон Дембеле билан ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапириб берди. Франция миллий жамоаси сардори «ПСЖ» юлдузи билан келишмовчиликлар борлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

«Дембеле билан муносабатларимиз бироз ўзгарганида ёмон бўлмасди. Ҳозирча эса ҳаммаси ўша-ўша — эски қадрдонлардек ҳазил-ҳузул ва суҳбатлар. Биз бир-биримизни 13 ёшимиздан бери биламиз, ҳар куни телефонда гаплашамиз. Минглаб умумий чатларимиз бор. Биргаликда жуда кўп нарсаларни бошдан кечирдик. У билан бирга ушбу Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишни жуда ҳам хоҳлайман», — дея Мбаппенинг сўзларини келтиради The Touchline нашри.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Франция терма жамоаси Сенегал, Ироқ ва Норвегия билан бир гуруҳдан жой олган.

Киритилди: 12:19, 13.06.2026.
Ўқилди: 2176 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик