Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Коненинг «Арсенал»га эҳтимолий трансфер суммаси ошкор бўлди

Баҳо:
+ | -

«Рома» клубининг марказий ярим ҳимоячиси Ману Коне жорий ёзда клубини ўзгартириши мумкин. 25 ёшли футболчига Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда.

L'Équipe нашрининг хабар беришича, «канонирлар» ёзги трансфер ойнасида Коне трансфери имкониятларини ўрганишмоқда. Манбага кўра, «Рома» ФИФАнинг молиявий қоидаларига (фэйр-плей) амал қилиш мақсадида ўз етакчи юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, келишув суммаси тахминан 40 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Шунингдек, Коненинг ҳаракатларини Миланнинг «Интер» клуби ҳам кузатиб бормоқда.

Якунланган мавсумда Коне барча мусобақаларда жами 37 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва учта голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 17:11, 13.06.2026.
Ўқилди: 349 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик