Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Валенсия Кэррик билан бирга ишлаш учун «Манчестер Юнайтед»га қайтишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ сардори Антонио Валенсия жамоанинг янги бош мураббийи Майкл Кэррик билан бирга ишлаш учун «Олд Траффорд»га ҳеч қандай иккиланишларсиз қайтишга рози бўлишини тан олди.

2009 йилдан 2019 йилгача манкунианликлар шарафини ҳимоя қилган Эквадор терма жамоаси собиқ футболчиси ўзининг собиқ жамоадоши билан алоқада бўлиб турганини ва уни янги шартнома имзолагани билан табриклаганини сўзлаб берди.

«Кэррик — мен жуда ҳурмат қиладиган инсон. Мен унга фаолиятида омад тиладим. Менимча, унда ҳаммаси яхши кетмоқда. Унинг мураббийлик ўриндиғида яна бир мавсумни бошлаётгани мени қувонтиради», — дея Валенсиянинг сўзларини The Mirror нашри келтиради.

Клубда фаолият юритиш учун Манчестерга эҳтимолий қайтиши ҳақидаги саволга Валенсия аниқ жавоб берди.

«Ҳа, мен қайтган бўлардим. «Манчестер Юнайтед» — менга жуда кўп нарса берган клуб. Оилам у ерда жуда бахтли эди. Мен ушбу клубга бўлган муҳаббатим туфайли «Манчестер Юнайтед»да ҳар қандай лавозимда ишлаган бўлардим. Менимча, улар ҳозир қилаётган ишларнинг барчаси тўғри йўналишда кетмоқда. Агар мени у ерга чақиришса, шу заҳоти етиб борардим».

40 ёшли Валенсия футболчилик фаолиятини 2021 йилда якунлаган эди. «Манчестер Юнайтед» таркибидаги 10 та мавсум давомида у 339 та учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол урган. Футболчи «қизил иблислар» билан бирга 2 марта Англия чемпионлигини, Европа лигасини ва бир нечта миллий кубокларни қўлга киритган.

Киритилди: 17:18, 13.06.2026.
Ўқилди: 485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик