Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадога харидорлар кўпайди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Марк Касадо ёзги трансфер ойнасида «Барселона»ни тарк этиши деярли аниқ бўлиб қолди. Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, испаниялик футболчи хизматига тўртта клуб жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Жумладан, Германиянинг «Байер» клуби ҳамда Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоалари Касадони ўз сафида кўрмоқчи. «Бетис» эса «кўк-анорранглилар»га аллақачон расмий таклиф юбориб улгурди. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» клуби ҳам футболчи атрофидаги вазиятни яқиндан кузатиб бормоқда.

Маълумот учун, Марк Касадо — «Барселона» академияси тарбияланувчиси бўлиб, унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсум давомида у барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали иқтидорли футболчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:02, 14.06.2026.
Ўқилди: 538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик