Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Мерих Демирал Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг илк учрашувида Австралиядан қабул қилиб олинган мағлубият (0:2) ҳақида фикр билдирди.
«Бугун биз умуман кутмаган натижани қайд этдик. Жуда хафамиз, ҳеч ким бундай якунни кутмаганди. Биз курашдик, ҳаммада ғалаба қозониш иштиёқи бор эди, лекин баъзида футболда ҳамма нарса сиз режалаштиргандек бўлавермайди.
Олдинда яна иккита ўйинимиз бор, уларни энг яхши тарзда ўтказиб, гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Бу – Жаҳон чемпионати, кўпчилигимиз учун бу биринчи шундай тажриба. Бу ерда осон эмас. Лекин баҳоналарга ўрин бўлиши мумкин эмас – биз майдонга тушиб, ғалаба қозонишимиз керак эди.
Ҳамманинг ҳафсаласи пир бўлган. Ҳозиргина кийиниш хонасида гаплашиб олдик. Кейинги ўйингача ҳали вақт бор, тайёргарлик кўрамиз ва қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.
Турк халқи биздан натижа кутмоқда ва жамоадаги ҳар бир инсон буни тушуниб турибди. Юртимизда яхши даврлар ҳам, ёмон даврлар ҳам кўпинча жуда ҳис-туйғулар билан қабул қилинади. Аммо ҳар бир нарсада мувозанат бўлиши керак», – деди Демирал.













