Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 6-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Юрген Клинсманн футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати фаворитини айтди

Баҳо:
+ | -1

«Бавария», шунингдек, Германия, АҚШ ва Жанубий Корея терма жамоалари собиқ мураббийи Юрген Клинсманн 2026 йилги Жаҳон чемпионати фаворитини ошкор қилди.

«Испания — турнир фаворити, аммо Анчелотти Бразилияни чемпион қилади», — дея Клинсманннинг сўзларини «Тhe Touchline» ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида келтирмоқда.

Бразилия терма жамоаси турнирнинг 1-турида Марокаш билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Кейинги баҳсда бразилияликлар Гаити миллий жамоаси билан тўқнашишади. Учрашув 20 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Шунингдек, Бразилия жамоаси гуруҳ босқичи доирасида Шотландияга қарши ҳам майдонга тушади.

Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси «H» гуруҳида иштирок этади ва у ерда Кабо-Верде, Саудия Арабистони ҳамда Уругвай жамоалари билан куч синашади. Мазкур мусобақа АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

Киритилди: 17:27, 14.06.2026.
Ўқилди: 616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик