ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионатининг F гуруҳи 1-туридан ўрин олган Швеция — Тунис баҳсининг энг яхши футболчиси номини эълон қилди.
Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида швециялик ҳужумчи Александер Исак эътироф этилди. Форвард мазкур баҳсда бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва яна икки голли узатма муаллифи бўлди.
Мексиканинг Гуадалахара шаҳридаги «ББВА» стадионида бўлиб ўтган баҳс шведларнинг 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан тугади.
Жаҳон чемпионати–2026. F гуруҳи, 1-тур
15 июнь, 2026 йил. Гуадалахара (Мексика). «ББВА» стадиони
Швеция – Тунис – 5:1
Голлар: Аяри, 7 (1:0), Исак, 30 (2:0), Рекик, 43 (2:1), Дьёкереш, 59 (3:1), Сванберг, 84 (4:1), Аяри, 90+6 (5:1).
Натижада Швеция 3 очко жамғариб, F гуруҳида якка пешқадамга айланди. Нидерландия ва Япония ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобида дуранг билан якунлангани сабабли, ушбу жамоалар бир очкодан тўплаб, иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб турибди. Тунис эса ҳисобида очко бўлмаган ҳолда гуруҳнинг сўнгги поғонасидан жой олган.













