Журналист Бен Жейкобснинг таъкидлашича, «Ливерпуль» клуби ўз вингери Коди Гакпони 70 миллион фунт стерлингга баҳоламоқда.
Якунланган мавсумда футболчи рақиблар дарвозасига 9 та гол уришга ва 6 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди. Сўнгги вақтларда тарқалган миш-мишлар Гакпони «Тоттенхэм» клуби билан боғламоқда эди. Шунингдек, нидерландиялик футболчининг ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этишни режалаштираётгани ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлганди.
Бироқ, журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, «Ливерпуль» раҳбарияти Гакпога клубдан кетишни таклиф қилмаган. Агар футболчининг трансфери барибир амалга ошадиган бўлса, инглизлар ўз ўйинчиси учун 70 миллион фунт стерлинг ишлаб олишга ҳаракат қилишади. Айни дамда Гакпо Нидерландия терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 мусобақасида иштирок этмоқда.













