Мадирднинг «Реал» ҳамда Каталониянинг «Барселона» жамоаларининг марказий ҳимоячилари Рафаэль Варан ва Карлес Пуйоллар тез орада сафга қайтишади. Бу ҳақда испан нашрларида хабар берилган.
«Барселона» мураббийларининг маълум қилишларича, Пуйол уч ҳафта ичида умумий гуруҳда машғулотларга киришади.
Варанни 4 ой олдин операция қилишганидан хабарингиз бор. Яқинда унда қайталаниш бўлган. Шу сабаб даволаниш курсини қабул қилган футболчи икки ҳафтада машғулотларга киришади.













