Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Жованни ван Бронкхорст расман «Фейеноорд» бош мураббийлигига қайтди

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоаси собиқ футболчиси Жованни ван Бронкхорст яна «Фейеноорд» бош мураббийи этиб тайинланди, деб хабар берди клуб матбуот хизмати.

51 ёшли мутахассис билан имзоланган шартнома икки йилга мўлжалланган бўлиб, унга кўра битимни яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам мавжуд.

Ван Бронкхорст 2015 йилдан 2019 йилгача Роттердам клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Унинг қўл остида «Фейеноорд» 2016/17 йилги мавсумда Нидерландия чемпиони бўлган, шунингдек, икки мартадан мамлакат Кубоги (2016, 2018) ва Суперкубогини (2017, 2018) қўлга киритган.

Нидерландиялик мутахассис 2025 йилдан буён «Ливерпуль» клубида ўз ҳамюрти Арне Слотнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётган эди. Мавсум якунлангач, уларнинг иккаласи ҳам Мерсисайд клубини тарк этишди.

Киритилди: 10:21, 18.06.2026.
Ўқилди: 351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик