Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«Ливерпуль» Муньосни «Ньюкасл»дан тортиб олди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби «Осасуна» аъзоси Виктор Муньос билан шартнома имзолашга жуда яқин турибди, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Мерсисайдликлар футболчини бунгача трансфер борасида анча илгарилаб кетган «Ньюкасл»дан илиб кетишди. «Ливерпуль» жараёнга сўнгги паллада аралашиб, Муньос билан 2032 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома шартларини оғзаки равишда келишиб олди.

«Қизиллар» испаниялик футболчининг шартномасида кўрсатилган 40 миллион евролик товон пулини (выкуп) фаоллаштиришади. 22 ёшли Муньосга бўлган ҳуқуқларнинг ярми «Реал Мадрид»га тегишли, бу эса «Қироллик клуби» ўз тарбияланувчиси учун 20 миллион евро қабул қилиб олишини англатади.

Ортда қолган Ла Лига мавсумида Муньос «Осасуна» сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйган эди.

Киритилди: 10:40, 18.06.2026.
Ўқилди: 1235 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик