Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Файзуллаевнинг биринчи мураббийи: «Ўзбекистоннинг ЖЧлардаги илк голини айнан Аббос ургани жуда ёқимли»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи мураббийи ҳисобланган футбол мутахассиси Дмитрий Ан шогирдининг ЖЧ-2026 даги голига муносабат билдирди. Футболчи гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган баҳсда Колумбия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилган эди.

«Аббос ҳақиқий тарих яратди! Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатларидаги голлари ҳисобини айнан унинг шахсан ўзи очиб бергани жуда ёқимли бўлди. У тарихга кирди. Унда ҳамиша голни сезиш интуицияси жуда кучли бўлган», — дея мураббийнинг сўзларини келтирмоқда «Чемпионат» нашри.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси колумбияликларга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мундиалдаги навбатдаги баҳсда Осиё вакиллари Португалия терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Ушбу учрашув 23 июнь кунига режалаштирилган.

Киритилди: 13:04, 18.06.2026.
Ўқилди: 2673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик