Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Астон Вилла» Рэшфордни яна ижарага олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд «Астон Вилла»га қайтиши мумкин.

MatchDay Central нашрининг хабарига кўра, «шерлар» форвардни яна ижарага олишга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, «қизил иблислар» ўз футболчисини оддий ижарага беришга зўрга рози бўлишади ва катта эҳтимол билан ўйинчини мажбурий сотиб олиш банди киритилмаган ҳар қандай таклифни рад этишади. «Астон Вилла» ҳозирча Рэшфорд бўйича расмий таклиф юбормади, аммо унга даъвогарлик қилаётган асосий клублардан бири бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорд 2025 йилнинг февралидан июнига қадар «Астон Вилла»да ижара асосида тўп сурган эди. Ўтган мавсумда эса форвард «Барселона»да ижарада ўйнаб, барча турнирларда 49 та учрашувда майдонга тушди, 14 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:38, 18.06.2026.
Ўқилди: 1321 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик