Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

АПЛнинг икки клуби «Тоттенхэм»нинг 20 ёшли футболчисини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм»нинг 20 ёшли швециялик ярим ҳимоячиси Лукас Бергвалль шу ёзда клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда HotspurReports хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, футболчига Англия Премьер-лигасининг икки клуби — «Челси» ва «Астон Вилла» қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, «шпорлар» ушбу жамоалардан ҳозирча расмий таклиф олишмагани таъкидланган.

Якунланган клуб мавсумида Бергвалль барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Бергвалльнинг «Тоттенхэм» билан шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари ярим ҳимоячини 35 миллион еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: 15:40, 18.06.2026.
Ўқилди: 814 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик