Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ 2-0 Австралия
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

«РБ Лейпциг»да Клоппнинг қароридан сўнг жиддий келишмовчилик юзага келди

Баҳо:
+ | -

«РБ Лейпциг» клуби раҳбариятида бош мураббий Оле Вернернинг истеъфога чиқарилиши ортидан каттагина низо келиб чиқди. «sport.de» нашри тақдим этган маълумотларга кўра, клуб спорт директори Марсель Шефер мутахассиснинг ишдан бўшатилиши бўйича қарор қандай қабул қилинганидан қаттиқ норози бўлган.

Шефер сўнгги ойлар давомида ички муҳокамаларда Вернерни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ва унинг истеъфосига икки бор тўсқинлик қилган эди. Бироқ якуний қарор клубнинг ўзида эмас, балки «Red Bull» корпорациясининг глобал раҳбарияти даражасида қабул қилинди.

Вернер билан хайрлашишнинг бош ташаббускорларидан бири сифатида «Red Bull»нинг футбол йўналиши раҳбари Юрген Клопп тилга олинмоқда. Айнан унинг қатъий позицияси ушбу масалада ҳал қилувчи ролни ўйнаган, шундан сўнг мураббий ва унинг бутун штаби лавозимидан озод этилган.

Юзага келган ушбу вазият туфайли Марсель Шефер мазкур қарорга норозилик белгиси сифатида яқин орада ўз лавозимини тарк этиши ҳам истисно қилинмаяпти.

Киритилди: 16:38, 19.06.2026.
Ўқилди: 1818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик