Бош мураббий Фрэнк Лэмпард «Ковентри» клуби билан янги узоқ муддатли шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар якуний палласига кирди. Янги битим узоқ муддатга мўлжалланиши кутилмоқда.
Лэмпард 2024 йилнинг ноябрь ойида «Ковентри» бошқарувини қўлга олган эди ва Чемпионшипда 95 очко билан зафар қучиб, жамоани АПЛга олиб чиқишга муваффақ бўлди. Клуб Англия элитасида охирги марта 2001 йилда тўп сурган эди.
Қайд этилишича, инглиз мутахассиси ўз ишидан мамнун ва аллақачон клуб хўжайини Даг Кинг билан ёзги трансфер ойнаси режаларини муҳокама қилишни бошлаб юборган.
Янги мавсумнинг 1-турида Лэмпард жамоаси сафарда амалдаги чемпион — «Арсенал»га қарши майдонга тушади.













