Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ 2-0 Австралия
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

Дмитрий Ан: «Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдан чиқишини кутаяпман»

Баҳо:
+ | -

Аббосбек Файзуллаевнинг илк мураббийи Дмитрий Ан Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026даги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Ҳозирда Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клубида тўп сураётган Аббосбек Файзуллаевнинг устози мундиалда миллий жамоамизнинг гуруҳдан чиқишига ишонишини таъкидлади.

«Мен Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдан чиқишини кутаяпман. Бунинг учун имкониятлар бор. Айрим футболчиларда ҳаяжон бўлиши мумкин, аммо тажрибалироқ йигитлар ўзларини қўлга олиб, ўз ўйинларини намойиш этади деб ўйлайман.

Менинг назаримда, ҳар қандай рақибдан ўтиш мумкин. Энг муҳими — тўғри руҳий тайёргарлик, омад ва рақибдан қўрқмаслик. Гуруҳ яхшироқ ҳам бўлиши мумкин эди, аксинча янада қийинроқ ҳам чиқиши мумкинди.

Биз терма жамоамиз учун мухлислик қиламиз. Ахир бу жаҳон чемпионатидаги илк иштирок. Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайдиган мухлислар сони ҳам жуда кўп бўлади», — деди Ан.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Португалия, Колумбия ва Конго терма жамоаларига қарши баҳс олиб бормоқда.

Манба: sports.kz
Киритилди: 00:08, 20.06.2026.
Ўқилди: 908 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик