Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Молина «Атлетико»ни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби аргентиналик ҳимоячиси Науэль Молина ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, сўнгги кунларда 28 ёшли футболчи Италия А Серия клубларидан бир нечта таклиф олган. Қайд этиш лозимки, Молина аввал ҳам Италияда тўп сурган: у 2020 йилдан 2022 йилгача «Удинезе» шарафини ҳимоя қилган ва айнан ўша ердан «Атлетико»га кўчиб ўтган эди.

Якунланган клуб мавсумида Молина барча мусобақаларда жами 46 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:34, 20.06.2026.
Ўқилди: 748 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик